Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили ЖСТ бош директори билан музокара ўтказди

    Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнининг ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

    Ўзбекистон томони Жаҳон савдо ташкилоти бош директорини ЖСТнинг 13-Вазирлар конференцияси (2024 йил 26 феврал – 2 март, Абу-Даби шаҳри) муваффақиятли ўтказилгани ва унинг доирасида кўп томонлама савдо тизимини мустаҳкамлаш бўйича эришилган муҳим келишувлар билан табриклади.

    ЖСТ раҳбари Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш борасидаги чора-тадбирларини юқори баҳолади. Таъкидланганидек, сўнгги пайтларда Ўзбекистон аъзо бўлиш жараёнидаги саъй-ҳаракатларини сезиларли даражада фаоллаштирди ва ЖСТга аъзо бўлиш устувор деб топилган давлатлар қаторидан жой олди.

    Нгози Оконжо-Ивеала Ўзбекистон ЖСТнинг навбатдаги тўлақонли аъзоси бўлишига ишонч билдирди. Шу нуқтаи назардан, у ташкилот котибияти Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

    Учрашув якунида ЖСТ бош директорининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга ташрифига тайёргарликни бошлаш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 8-йиғилишини тезлаштириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қонунчиликни ЖСТ келишувлари ва қоидаларига мувофиқлаштиришга кўмаклашиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates