Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилади

    Жорий йил 24 сентябрда Сенат ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, мутахассис олимлардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳасини тайёрлаш бўйича иш олиб борилди.

    Йиғилишда бир неча ойлар давомида миграция бўйича ўтказилган ўрганиш ва тадқиқотлар натижасида тўпланган маълумотлар, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бирма-бир муҳокамадан ўтказилди.

    Якунда миграция стратегиясининг дастлабки лойиҳаси шакллантирилди ҳамда лойиҳани халқаро стандартлар ва миграция бўйича глобал шартнома мақсадларига мувофиқлаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates