Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 23,6 фоизга ўсди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5-7 октябр кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг 6 йилу 8 ойи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо алоқаларини таҳлил қилди.

    2022 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 23,6 фоизга ўсиб, 9,3 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт эса сезиларли даражада - 48,4 фоизга ўсиб, 3,1 миллиард долларни, импорт 14,1 фоизга ўсиб, 6,2 миллиард долларни ташкил этди.

    Сўнгги 6 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан савдо айланмаси қарийб 2 баробар, 2017 йилдаги 4,73 миллиард доллардан 2022 йилда 9,3 миллиард долларга, экспорт 1,5 баробарга, яъни 2 миллиард доллардан 3,1 миллиард долларга, импорт эса 2,3 баробарга ошиб, 2,7 миллиард доллардан 6,2 миллиард долларга ўсди.

    2023 йилнинг январ-август ойларида Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 6,2 миллиард долларни, бунда экспорт улуши 2 миллиард, импорт эса 4,2 миллиардни ташкил этди.

    Шу даврда Ўзбекистоннинг савдо шериклари бўлган мамлакатлар орасида товар айирбошлаш ҳажми бўйича Россия 15,4 фоиз (Хитой биринчи ўринда - 20,7) улуши билан иккинчи ўринни эгаллади. Аммо шу билан бирга, Россия 12 фоиз улуш билан Ўзбекистон экспортининг умумий ҳажмида биринчи ўринни эгаллади (экспортдаги Хитой улуши -10,6 фоиз).

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates