баннер
14 апр 2025
07:26

    Лорд Жон Олдердис Буюк Британия Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили этиб тайинланди

    Британия Бош вазирининг савдо вакиллари лавозими 2012 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу ўринга мамлакат парламентининг етакчи намоёндалари тайинланади.

    Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов янги тайинланган Буюк Британия Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердис билан учрашув ўтказди.

    Британия Бош вазирининг Савдо вакиллари лавозими 2012 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу ўринга мамлакат парламентининг етакчи намоёндалари тайинланади.

    Савдо вакиллари фақат Бирлашган Қироллик билан савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган мамлакатларга тайинланади ва уларнинг асосий фаолияти ушбу соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга йўналтирилади.

    Хусусан, савдо вакиллари Британия Савдо ва бизнес вазирлиги билан яқин ҳамкорликда янги бозорларни кашф этиш, хорижий мамлакатларга бизнес миссияларини ташкил этиш ҳамда Британия ва хорижий ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни жадаллаштириш масалалари билан шуғулланади.

    Суҳбат давомида хорижий томон Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар ва сўнгги йилларда республиканинг савдо-иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари билан батафсил таништирилди.

    Лорд Жон Олдердис Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, расмий Лондонни Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

    Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

    Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech