Туркияда беш нафар ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан заҳарланиб вафот этди

    Шу йилнинг 14 январь куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб вафот этган 5 нафар юртдошларимизнинг яқин қариндошлари мурожаат қилди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолат Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида, сотиб олинган спиртли ичимликни истеъмол қилиш оқибатида юзага келган.

    Вафот этган фуқароларимиз асосан 35–40 ёшдаги эркаклар бўлиб, уларнинг барчаси вояга етмаган фарзандларни етим қолдирди.

    Шу муносабат билан, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақиради.

    Саломатликка таҳдид солувчи ҳар қандай вазиятда зудлик билан яқин шифохонага мурожаат қилишингиз ва Бош консулхона билан боғланишингиз тавсия этилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates