Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

    Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистон ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров Сингапур ва Австралиядаги дипломатик миссиясини якунлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

    Элчи Тошкентга қайтишдан аввал Сингапур вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказди.

    Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Томонлар 2023 йилнинг январь ва май ойларида амалга оширилган олий даражадаги ташрифларнинг самарали натижалари шерикликнинг деярли барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имконини бергани алоҳида таъкидладилар.

    Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 53 ёшли битирувчиси Қаҳрамон Шокиров мамлакатимизнинг 2018–2024 йилларда Сингапурдаги ва 2022-2024 йилларда ўриндошлик асосида Австралиядаги (қароргоҳи Сингапур шаҳрида) элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.

    Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистон ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates