Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳияти Индонезияда янада кенг тарғиб этилади

    Туризм 17 октябр 2022 1740

    Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Бухоро вилояти бош бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбариятидан иборат делегация айни вақтда Индонезияда бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад зиёратгоҳлар имкониятларини тўлиқ ишга солган ҳолда сайёҳларни жалб этиш, хорижий туристик компаниялар билан самарали келишувларга эришиш ва фаол тарғибот тадбирларини амалга оширишдан иборатдир.

    Ташриф аввалида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов дунёнинг энг катта мусулмон ташкилоти саналган «Nadhlatul Ulamo» раисати билан учрашувда иштирок этди. Учрашувда Индонезиядан Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини кўпайтириш каби масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, мулоқотда «Индонезия – Ўзбекистон», «Ўзбекистон – Саудия Арабистони – Индонезия» йўналишларида авиақатновларни йўлга қўйиш, Бухорода ислом дунёси олимлари иштирокида учрашувлар ташкил этиш, Бухоро ва Бухорийлар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш ва уни Индонезия телеканаллари орқали доимий тарзда эфирга узатиш, зиёрат туризми маршрутларини Самарқанддаги Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи орқали Бухородаги етти пир зиёратгоҳларигача белгилаш, мамлакатимизнинг зиёрат-туризм салоҳияти ва маданий-тарихий меросини Индонезия жамоатчилиги ва «Nadhlatul Ulamo» ташкилоти аъзолари орасида кенг тарғиб қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Ташриф доирасида Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель билан учрашув бўлиб ўтди.

    Индонезия парламенти вице-спикери икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

    «Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тарихий ёдгорликларни сақлаш ва Ислом динини ҳамда бой маданий меросни ўрганиш бўйича улкан ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўляпмиз», – деди Гобель.

    Шу билан бирга, у Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон томонидан халқаро майдонда илгари сурилаётган ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Учрашувда икки мамлакат учун самарали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатор келишувларга эришилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates