“Ўзбеккосмос” агентлиги далалардаги ноқонуний ёнғинларнинг космик суратларни эълон қилди

    Шу йилнинг июль ойига қадар Республикадаги жами 23 минг 273 гектарлик бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқиб юборилган.

    “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳолат бўйича космосдан олинган суратларни эълон қилди.

    Агентлик томонидан олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёниши билан боғлиқ 1 минг 960 та ҳолат аниқланган.

    Бу бўйича чора кўриш мақсадида қонунда белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга маълумотлар етказилган.

    Ғалладан бўшаган майдонларда сомон пояси ёқилишига йўл қўйган жавобгар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима солииб, ерга ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарлар ҳам ҳисобланиб, тегишли тарзда ундириб олиниши белгиланган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates