«Ўзбеккосмос»: Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими натижасида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди

    Долзарб 15 декабр 2023 1048

    2023 йил 12−13 декабрь кунлари Интернет тармоғида «Чегара билмас дарёлар» халқаро экологик коалициясининг экспетларига ҳавола қилган ҳолда Афғонистонда қурилаётган Қўштепа суғориш каналида биринчи жиддий «авария» юз берганлиги тўғрисида маълумот тарқатилган.

    Ушбу хабарларга «Ўзбеккосмос» агентлиги изоҳ беришича, Агентлик Қўштепа канали қурилиши динамикасини космик мониторинг орқали мунтазам равишда кузатиш натижасида қазиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда 2022 йил май ойидан бошлаб ер ости сизот сувларининг кўтарилишини аниқлаган.

    Космик мониторинг натижасида 2023-йил 4 ноябрь куни Қўштепа каналининг 75,6-километрида ўнг қирғоқнинг 30 метрга яқин қисмидан сув сизиб чиқиши аниқланган. 5 ноябрь куни сув тарқалган ҳудуднинг майдони 19,5 километр квадрат, 25 ноябрда — 23,8 км кв., 13 декабрь ҳолатига эса 30,3 км кв.ни ташкил этиб, сувни тўхтатиш чоралари кўрилмаган.

    Ўз навбатида, канал қурилишига масъул афғон муҳандислари ер ости сизот сувларининг меъёрини назорат қилиш мақсадида каналнинг 75,6-километрида сув мақсадли равишда очиқ ҳудудга йўналтирилганлигини таъкидламоқда.

    Қўштепа канали қурилиши динамикасининг космик мониторинги иншоотнинг Амударёдан сув олиш қисмида қазиш ишлари якунланмаганлиги, дарёга уланиш жойида ҳозирда 20 метрга яқин қазилмаган ҳудуднинг мавжудлигини кўрсатмоқда.

    Шу билан бирга, ўта юқори аниқликдаги космик суратларнинг таҳлили натижасида сизот сувларини ташқарига йўналтириш учун канал қирғоғида мақсадли равишда қазиш ишлари олиб борилганининг (махсус техниканинг ишлатилиши, қазиб олинган тупроқ ҳажмининг пайдо бўлиши ва ҳоказолар) визуал белгилари аниқланмади.

    Бундан ташқари, мавжуд материаллар сув сизиб чиқиш жойи атрофида ҳозирда сизот сувлари камайиб, канал туби аста-секин қуриб бораётганини кўрсатмоқда.

    «Шундай қилиб, ўтказилган таҳлиллар интернет тармоғида тарқатилаётган „Чегара билмас дарёлар“ халқаро экологик коалицияси экспертларининг Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими натижасида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотлари ҳақиқатга мос келмаслигини, сизиб чиққан сув — сизот сувлари эканини тасдиқлайди» — дейилади агентлик хулосасида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates