Ўзгалар номига онлайн кредит расмийлаштирган "сохта оператор" қўлга олинди

    Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи 38 ёшли (аёл) Ҳ.Г. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Марҳамат туманида яшовчи 25 ёшли О.Х. содир этганлиги аниқланди.

    Унга кўра, О.Х., жабрланувчи (аёл) Ҳ.Гга қўнғироқ қилган ва ўзини «Банк оператори» сифатида таништириб, «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 40 млн сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates