Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшовчи 30 ёшли Н.Ф. содир этгани аниқланди.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Н.Ф. (аёл) Р.Т.га “Телеграм” мессенжери орқали ҳавола жўнатиб, уни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиб, унинг номига 30 млн онлайн кредит расмийлаштириб, пулларни бошқа банк карта ҳисоб рақамига ўтказиб олгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.