Ўзини рағбатлантирган ҳокимнинг қарори нега бекор қилинди?

    Қашқадарё вилоят ҳокими қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг 2023 йил 25 августдаги қарори бекор қилинди.

    Унга Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлигининг тақдимномаси асос бўлган.

    Маълум бўлишича, шу йил 25 августда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев "Қарши шаҳар ҳокимлигининг харажатларига маблағ ажратиш тўғрисида" қарор қабул қилган эди.

    Унда, "Қарши шаҳар ҳокимлигининг 2023 йилдаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаҳар ҳокимлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичига кўра вилоят миқёсида "Энг ташаббускор сектор" деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатларига 75 миллион сўм маблағ ажратилсин" дейилган.

    Қарши шаҳар 1-сектор раҳбари айнан Нормўмин Холбоевнинг ўзи бўлгани учун ҳам "E-qaror" электрон тизимига жойлаштирилган мазкур қарор ижтимоий тармоқлар ва бир қатор интернет-нашрларда кенг муҳокама қилиниб, кўплаб турли мазмундаги хабарлар тарқала бошлади.

    Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати эса бу ҳолатга 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатлари учун маблағ "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг 2023 йил 16 февралдаги алоқа хати ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 24 августдаги вилоятда "Энг ташаббускор сектор" деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тўғрисидаги кўрсатма хатига асосан", дея муносабат билдирди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 536-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандига асосан баҳолаш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида "Энг ташаббускор сектор" номинациясида ғолиб бўлган секторлар (яъни, секторлар раҳбарлари эмас, айнан секторлар) 1-ўрин учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (бугунги кунда - 66 миллион сўм) миқдорида пул маблағи билан рағбатлантирилади. Низомнинг 15-бандида эса "Энг намунали сектор" ва "Энг ташаббускор сектор" деб топилган ҳудудий секторларнинг фаолият самарадорлигига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари (сектор аъзолари) фақат ўзлари масъул бўлган кўрсаткичлардан келиб чиқиб тақдирланади" дейилган.

    Вилоят ҳокимининг жорий йил 19 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлигининг 2023 йил 15 сентябрдаги коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисидаги тақдимномасига асосан Қарши шаҳар ҳокимининг 2023 йил 25 августдаги қарори бекор қилинди.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates