Ўзини "ИИБ ходимиман" деб фуқародан 5 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

    Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро вилоят ИИБга мурожаат қилиб, ўзига нисбатан товламачилик қилмоқчи бўлган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

    Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 7-сонли ИИБга мурожаат қилиб борган вақтида, у ерда нотаниш бир кимса ўзининг ИИВда ишлашини айтиб, нима сабабдан у ерга келганини сўраб билган.

    Сўнг фуқарони қўрқитиб, ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 5 000 доллар талаб қилган. Фуқаро ўша кимса билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни телефонига ёзиб олган ва уни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларига топширган.

    Фуқаронинг аризасига асосан 2023 йил 2 март куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда ўзини ички ишлар ходими деб таништирган шахс фуқародан 5 000 долларни олаётган вақтида қўлга олинган.

    Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда у 1992 йил Паст Дарғом туманида туғилгани, муқаддам ички ишлар органларида ишлаб кейин бўшагани ва бугун вақтинча ишсиз экани маълум бўлган.

    Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates