Озиқ-овқат аллергияси инновацион диагностика усулида аниқланмоқда

    Саломатлик 6 май 2023 2964

     — Озиқ-овқат аллергияси аломатлари бир неча дақиқадан икки соатгача бўлган даврда юзага келади, - дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: Илмира Разикова.

    Асосий симптомлар терида тошма, қичишиш, шиш ёки ачишиш билан намоён бўлади.

    Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг шишиши, аллергик ринит, яъни бурун битиши, аксириш ва бурундан сув келиши, йўтал, нафас қисиши, кўзларнинг ёшланиши ва қизариши, кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

    Аллергия маҳали одатда эшакеми кўринишида шаклланиб, қаттиқ ўзакли қизил тусли тошма, шиш ва қичишиш билан кечади.

    Эмизикли болаларда озиқ-овқат аллергияси атопик дерматит сабаб қатор қўшимча аломатларга эга. Масалан, тери қуришқоқлиги, боланинг анал соҳасида эмизгандан кейин кучаядиган қизариш шулар жумласидан.

    Баъзи одамларда озиқ-овқат аллергияси жиддий аломатлар — бронхиал обструкция, кўкрак қафасидаги сиқилиш, нафас олишнинг қийинлашиши, қон босимининг кескин пасайиши, бош айланиши ёки хушни йўқотиш каби ҳаёт учун хавфли аломатлар билан кузатилиши мумкин.

    Ҳозир Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу хасталик тури инновацион диагностика усуллари ёрдамида аниқланмоқда. Молекуляр аллергология — шулардан бири.

    У орқали бир вақтнинг ўзида бир томчи қондан 300 тагача аллергенга карши антитанача ва аллерген молекуласининг оқсилли компоненти ўрганилади. Энг асосийси, бронхиал астманинг олдини олиш учун ўтказиладиган АСИТ самарадорлиги бор-йўқлиги тасдиқланади.

    Шу соҳа мутахассиси сифатида озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишиларга шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини тавсия қиламан.

    Умуман, аллергиянинг табиий даво усули, аввало, тўғри овқатланишдир. Бемор аллерген чақирувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан тийилиши ва воз кечиши лозим.

    Шу билан бирга, марказимизда касалликнинг оғир босқичлари ва шаклларини бошдан кечираётган беморларнинг самарали даволаниши учун барча зарур шароитлар яратилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates