Ўзбекистонда илк бор “озиқ-овқат саноат технопарки” барпо этилмоқда

    «Сирдарё–Хитой» бизнес форуми қатнашчилари Сирдарё вилояти Ховос туманида Ўзбекистонда илк бор барпо этилаётган «Озиқ-овқат саноат технопарки» ва ҳудудда амалга ошириш мумкин бўлган инновацион лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    Унда Қишлоқ хўжалиги вазирилиги раҳбарияти, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва Хитой ва маҳаллий ишбилармонлар, шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тақдимотда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Умид Мамадаминов Хитойдаги етакчи компаниялар вакилларига Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд имкониятлар ва таклифлар хақида маълумот берди.

    Тадбирда, шунингдек, Президентимиз томонидан Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича «илғор инновациялар ҳудуди»га айлантириш юзасидан илгари сурилган ташаббуслар доирасида ишлаб чиқилган янги лойиҳа таклифлари, ташаббускор сармоядорлар учун яратиб бериладиган имконият ва имтиёзлар, шунингдек, «Озиқ-овқат саноат технопарки» лойиҳасининг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

    Умид Мамадаминов, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

    — Хитойлик тадбиркорлар ва маҳаллий тадбиркорлар ўзаро учрашувлар ўтказиб музокоролар ўтказишди. Бу каби «Озиқ-овқат саноат технопарки» дунёнинг кўп мамлакатларида амалга оширилган.Мисол учун Туркияни ва Хитой давлатларини оладиган бўлсак, йўналишларига қараб, яъни, озиқ-овқат йўналишида, иссиқхоналар йўналишида ёки бўлмасам саноатнинг бошқа турлари йўналишида ихтисослашган озиқ-овқат саноат зоналари ташкил қилинган.Мисол учун ушбу саноат ҳудудларида давлат барча шароитларини қилиб бериб тадбиркорларга тайёр ҳолда лотлар ҳисобида бинолар қўриб топширади. Бунда тадбиркорларга енгилликлар яратилади.Тадбиркорлар ишлаб чиқариш учун керакли бўлган ускуналарини олиб келиб иўлаб чиқариш фаолиятларини бошлайди.Шу боис биз ҳам пилотли равишда Ўзбекистонда илк бор Сирдарё вилоятида бошладик.Уйлайманки, бу ишларимизнинг натижаси жуда юқори бўлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида саноат паркларини кўпайтирамиз.

    Тақдимот Б2Б форматидаги мулоқотлар доирасида давом этди. Унда 10 гектарли ер майдонига барпо этилаётган «Озиқ-овқат саноат технопарки» қурилиш лойиҳасининг қиймати 25 миллион АҚШ долларини ташкил этиши ва ушбу тадбиркорлик объектини темир йўл кесишмаси яқинида жойлашганлиги таъкидланди ҳамда Хитой бозорида талаби юқори маҳсулотларни керакли усулда ишлаб чиқариб экспорт қилишни йўлга қўйиш таклиф этилди.

    Жоунг Бинг, хитойлик инвестор:

    — Бу сафарги ташрифим давомида Ўзбекистонда полиз экинларини қайта ишлаб экспортпоб маҳсулотларни ўзимизни мамлакатга олиб кетиш илинжида келганман. Бизнес-форум доирасида яратилган шароитларни кўриб Ўзбекистонда ҳам ўзимни инвестициямни амалга ошириш учун мақсад қўйдим. Инветицияларимизни кейинги босқиларини Ўзбекистонда амалга оширамиз деган умиддаман.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates