Ўзбек ва тожик халқини умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари бирлаштириб туради. Бу яқинлик Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам замин, асосий тамойил бўлиб хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Тожикистон Республикасига ташрифи икки мамлакат халқларини янада жипслаштирмоқда.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков икки миллатининг ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини куйга солди. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон санъат усталарининг концерт дастурида "Ўзбегим тожик билан" таронаси тожикистонликлар томонидан ҳам катта олқишлар билан қарши олинди.









