Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланиш миқдори 884 тоннадан 33 тоннагача камайди

    Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур қабул қилинган.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Ўзгидромет ва Экоҳаракат ҳамкорлигидаги тадбирда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, мутахассислар иштирок этди.

    Давра суҳбатида таъкидланганидек, озонни емирувчи хлорфторуглеродли бирикмалар ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши натижасида ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб атмосферада озон дарчалари ҳосил бўлди.

    Бу глобал экологик муаммога қарши курашиш мақсадида 1985 йилда Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинди. Мазкур конвенция доирасида илмий тадқиқотларни ўтказишда халқаро ҳамкорлик, озон қатламини тизимли мониторинг қилиш, озонни емирувчи моддалар – хлорфторуглеродли бирикмаларнинг ишлаб чиқарилиши мониторинги ва ахборот алмашинуви кўзланган.

    Ўзбекистон 1993 йилда буён Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси ва Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколини ратификация қилган ва ўтган йилларда бу йўналишда тизимли ишларни амалга оширмоқда.

    Хусусан, 2005-2019 йилларда озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланиш миқдорини 884 тоннадан 33 тоннагача камайтирилди. Ўзбекистон Республикаси томонидан озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит ва Тараққиёт дастурлари билан кенг ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Ушбу ташкилотлар кўмагида ҳамда маҳаллий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан 2000-2018 йиллар давомида республикада 9,9 млн АҚШ долларига тенг 6 та йирик лойиҳа амалга оширилди.

    Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур қабул қилинган. Дастурга мувофиқ, 2019-2024 йилларга мўлжалланган самарали технологияларни жорий этиш орқали озон қатламини бузувчи моддаларни бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича 8,6 млн АҚШ долларига тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Мазкур Миллий дастурни амалга ошириш натижасида озонни бузувчи моддаларни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилинади, мавжуд 6 та марказлар қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминланади. Совутгич ускуналари ишлаб чиқарадиган 100 та корхона учун зарур эҳтиёт қисмлар сотиб олинади. Шунингдек, бу йўналишда мутахассисларни тайёрлаш учун 3 та марказ ташкил этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates