ЎзРВБ савдоларида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича битимлар тузилиши бошланди

    Молия 4 апрел 2022 2580

    «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ (ЎзРВБ) 2022 йил 24 мартда Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари муваффақиятли ўтказилиб, унда савдо иштирокчилари томонидан умумий ҳажми 80 миллион Россия рублидаги битимлар тузилганлигини маълум қилади.

    Аввал хабар қилинганидек, биржа валюта бозори иштирокчиларига қўшимча савдо имкониятларини яратиш мақсадида ЎзРВБ томонидан Россия рубли/сўм ва Хитой юани/сўм валюта жуфтликлари бўйича савдолар йўлга қўйилган бўлиб, мазкур валюта жуфтликлари бўйича савдолар иштирокчилари 2022 йил 31 майга қадар битимлар бўйича воситачилик мукофоти тўлашдан озод этилган эди.

    Бугунги савдолар «Rhombus» платформасида Т+1 режимида узлуксиз икки томонлама «метчинг» савдо усули бўйича «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ўтказилди.

    Ривожланиш стратегиясини амалга ошириш доирасида, ЎзРВБ биржа бозори иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, биржа инструментлар қамровини янада кенгайтириш бўйича барча зарур чораларни амалга оширишни режалаштирган, деб хабар беради «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates