Пандемия сабоқлари: бизга нималарни ўргатди?

    Фикр 18 май 2020 2552

    Деярли икки ойлик давр ичида ўзимга бир неча бор: “Нима учун шуни қилмадим?”, деган саволни бермоқдаман.

    Дугонамникига бориб, унинг ҳолидан хабар олмадим, неварамни тиш докторига олиб бориб, сут тишлари кариесининг олдини олмадим, сув сизиб ўтаётган жўмракни тузатиш учун уста чақирмадим ва шундай “қилмадим”лар сафи кенг. Эндиликда эса ўша дугонамдан хавотирдаман, ахир телефонда ҳамма нарсани айтиб бўлмайди, айниқса, оила аъзолари доимо ёнида бўлса, бир куни тишлар оғриб қолишидан қўрқаман, жўмракни гапирмасам ҳам бўлади. Албатта, вазият кескин тус олса, ҳаракат қилиб вазиятларни ўнглашга тўғри келади, лекин бунинг олдини олиш афзал. Ортиқча мулоқотдан ўзимни тийишга, қулайроқ вазиятни кутишга ҳаракат қилмоқдаман.

    Қилиниши мумкин бўлган, лекин қолдирилган ишлар сони албатта кўп. Бу мисоллар, шунчаки хаёлимга биринчи келгани. Доимо вақт камдек туюлиб, ишларни эртага қилса ҳам бўлади деб ўйлардим. Кутилмаганда, зарур ишларни ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН вазият мавжудлиги аниқланди. Карантин чоралари жорий қилинишидан аввал ҚИЛА ОЛИШИМ МУМКИН бўлган, лекин қилмаган ишларим. Энди эса, зарур бўлса ҳам, хоҳиш ва қатъиятга тўла бўлсанг ҳам қила олмайсан. Ушбу сабоқ кейинчалик унутилмаслигини жуда хоҳлайман. Ҳаётнинг зарур қадамларини режалаштириш ва ушбу режани қатъият билан ўз вақтида бажариш муҳимлигини англадим. Ҳаётдаги бундай кутилмаган дамларга тайёр бўлиш ва заруратга кўра хотиржам ёндошиш учун. Боланинг тишлари оғриб, оилани ташвишга солмаса, жўмраклардан сув оқмаса дейман. Кимдирнинг эса машинаси ўз вақтида тузатилса, яқинлари билан вақтида дийдор кўришса, бошқа шаҳардаги қариндошлариникига эсон-омон етиб борса, кимдир эса энг яқинлари билан таътилга борса дейман.

    Ҳаёт узун албатта, лекин, карантиннинг кўрсатишича, ишларни, вазифаларни эртага қолдириб бўлмас экан. Ёки ундаги муҳим, тезкор ёки шунчаки қалбга илиқлик берувчи жиҳатларини бошқа кунга қўймаслик керак. Буни ёдда тутиш, режалаштириш ва бажариш лозим. Ўзимиз учун. Доимий бандлик, ишхонадаги мажбуриятлар, чарчоқ ва бошқаларга қарамай. Ҳаётни кейинга қолдирмаслик кераклигини унутмай яшаш зарур. Мен бунга интиламан. Ким мен билан?

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates