Пандемияга қарамай Ўзбекистонда жойлаштириш воситалари сони ошмоқда

    "Коронавирус билан боғлиқ глобал пандемия барча соҳалар қатори туризм соҳасига ҳам жиддий таъсир кўрсатди, бу айниқса жойлаштириш воситалари фаолиятида ҳам акс этди. Шундай бўлсада, статистикага кўра, 2017–2020 йиллар кесимида мамлакатимизда жойлаштириш воситалари сони сезиларли даражада ошган", дея хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати.

    Қуйида кўрсаткичлар орқали меҳмонхоналар сонининг ўсиш даражасини келтириб ўтамиз:

    - 2017 йил якунида 753 жойлаштириш воситасида 19 245 хона ва 38 234 ўрин ташкил этилган;

    - 2018 йил якунига келиб, 894 жойлаштириш воситасида 21 074 хона ва 42 594 ўринга етган;

    - 2019 йил якунида 1 188 жойлаштириш воситасида 26 147 хона ва 54 799 ўринни ташкил этган;

    - 2020 йил охирида эса ушбу кўрсаткич 1 308 жойлаштириш воситасида 29 218 хонада 61 506 ўрин ташкил этилган.

    - 2021 йилда 22 та жойлаштириш воситаси ишга тушган.

    - 2021 йил якунига қадар республикамиз вилоятлари кесимида яна 150 дан ортиқ жойлаштириш воситалари барпо этилиши режалаштирилган.

    Таъкидлаш жоизки, 2019 йилдан ҳозирга қадар республика бўйича жами 8 та 3 юлдузли (***) меҳмонхонага жами 606 та хона учун давлат бюджети ҳисобидан умумий миқдорда 24 240 000 000 сўм субсидия маблағлари ажратилган.

    Маълумот ўрнида: Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ва Вазирлар Mаҳкамасининг «Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида»ги қарорлари ижроси йўлида турли субсидия ва имтиёзлар ажратилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates