Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш — зарурат

    Фикр 29 сентябр 2020 4667

    Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқини диққат билан ўқиб чиқдим.

    Президент жаноблари ушбу сессияда ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга дахлдор бир қанча ташаббусларни илгари сурди. Мен улардан истеъмолчилар ҳуқуқига дахлдор иккитасига эътибор қаратмоқчиман.

    Биринчиси пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ташаббусидир. Ўзбекистон Президенти фикрича, ушбу кодексда «ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим». Тез орада бундай ҳужжатнинг қабул қилиниши пандемиялар даврида нафақат аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, қолаверса, унинг ижтимоий аҳволини яхшилаш ҳамда барча ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳам ёрдам бериши шубҳасиз.

    Иккинчиси “Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш” ташаббусидир. Ўзбекистон раҳбари жаҳон ҳамжамиятини ушбу минтақани экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш учун ҳамкорликка даъват этмоқда.

    Ўзбекистон ҳукумати атроф муҳитга зарарли тузлар тарқалишининг олдини олиш учун Орол денгизининг қуриб қолган тубини кўкаламлаштириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда ва бу «БМТнинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича етакчи принциплари»га мос келади. Уларда атроф-муҳит ҳимояси истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг асосий принципларидан бири экани белгилаб қўйилган.

    Профессор, доктор Маримуту Надасон,

    Халқаро истеъмолчилар ташкилоти президенти

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates