Пара Осиё ўйинлари юртимиз вакиллари учун омадли бошланди

    Ханчжоуда Пара Осиё ўйинлари расман старт олди. Бугундан вакилларимизнинг мусобақадаги иштироки бошланди.

    Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL3 классида финал беллашувлари юртимиз вакиллари учун омадли бошланди. Қувонарлиси, унда иштирок этган вакилимиз Шаҳзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.

    Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL2 классида финал баҳслари якунига кўра яна бир вакиламиз Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келиб, делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўштириб қўйди.

    Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL2 классида финал баҳсларида ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 42.487 сония натижа билан делегациямиз ҳисобига учинчи олтин медални олиб берди.

    Шунингдек, пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F32 классида клаб улоқтириш бўйича баҳслар якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Сарвар Азимов 39.13 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates