Пара таэквондочиларимиз Тайюань Гран-присида 6 та медаль жамғарди

    5-10 октябрь кунлари Хитойнинг Тайюань шаҳрида Жаҳон пара таэквондо Гран-присининг ярим финал турнири бўлиб ўтди.

    Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами – 6 та медалга сазовор бўлди:

    Гулжаной Наимова – олтин;

    Асад Анваров – кумуш;

    Асад Тоштемиров – кумуш;

    Зиёда Исоқова – бронза;

    Жавоҳир Алиқулов – бронза;

    Зуҳриддин Тоҳиров – бронза.

    Маълумот ўрнида: Тайюань Гран-присида дунёнинг 30 га яқин давлатларидан 100 нафардан ортиқ энг маҳоратли пара таэквондочилар иштирок этди.