Си Цзиньпин Жо Байденга АҚШ тўртта “қизил чизиқ”ни кесиб ўтмаслиги кераклигини айтди

    Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда Вашингтон кесиб ўтмаслиги керак бўлган тўртта “қизил чизиқ” мавжуд.

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида Америка президенти Жо Байденга уларнинг моҳияти ҳақида гапириб берди.

    “Тайвань масаласи, демократия ва инсон ҳуқуқлари, Хитой тизими ва унинг ривожланиш ҳуқуқи тўртта қизил чизиқдир, улар устида баҳслашилмайди ёки кесиб ўтиб бўлмайди”, дея Хитой раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирди Синьхуа давлат агентлиги.

    Шунингдек, Си Цзиньпин Байден билан музокаралар чоғида ягона Хитой тамойили ва учта қўшма хитой-америка коммюникеси икки давлат муносабатларининг сиёсий асоси эканлигини айтди, деб хабар беради rg.ru.

    Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Хитой ва АҚШ каби икки йирик давлат ўртасида қарама-қаршилик ва келишмовчиликлар юзага келиши муқаррар, бироқ томонлар бир-бирининг асосий манфаатларига путур етказмаслиги, низо ёки қарама-қаршиликка интилмаслиги керак.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates