Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Хитой таҳлил марказлари нигоҳида

    «Хитой ва глобаллашув» таҳлилий маркази сайтида Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловига бағишланган мақола эълон қилинди.

    Порталда ёзилишича, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан «Хитой ва глобаллашув» маркази вакиллари парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

    «Ўзбекистонга сафари давомида улар бир қатор сайлов участкаларида бўлди, мамлакат ҳақида чуқурроқ маълумот олди, Ўзбекистон парламенти сайловида овоз бериш жараёнини кузатди», – дейилган мақолада.

    Қайд этилишича, сайловда бутун дунёдан 850 дан зиёд халқаро кузатувчи, халқаро ташкилотлар ва хорижий сайлов комиссиялари вакиллари иштирок этди.

    Хитой кузатувчилар миссияси аъзолари Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларини ижобий баҳолаб, сайлов жараёни демократик, очиқ ва ошкора ўтгани республиканинг сиёсий очиқлиги ва бағрикенглигини акс эттиради, деб ҳисоблади.

    Мақолада 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга, аҳолисининг ўртача ёши 27 ёш бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига ва ривожланиш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланган.

    «Хитой ва глобаллашув таҳлилий маркази сайти, шунингдек, «Жорий сайловларда мамлакатда илк бор аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал тизим қўлланилди. Сайловда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,72 фоизи қатнашди», – деб хабар қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates