Париж вокзали диверсия туфайли ишламай қолди

    Поездлар қатнови Вэр-сюр-Марн коммунаси ҳудудида кабел шикастланиши сабабли тўхтатилди.

    Бу ҳақда Euronews маълум қилди.

    Воқеа дастлаб бахтсиз ҳодиса сифатида баҳоланган. Бироқ кейинроқ ёнғин қасддан содир этилгани аниқланган.

    “SNCFнинг ишчи бригадалари шарқий жарликда 48 та ёниб кетган кабелни топди. Бу қасддан қилинган вандализм ҳаракатидир. Биз бу ҳақда шикоят қилдик», — деди SNCF вакили Анн- Мари Пальмье.

    Сешанба куни TGV тезюрар поездлари, TER шаҳарлараро электричкалари ва Transilien минтақалараро поездлари ишламади. Ҳодиса Франциянинг шарқий қисмига, шунингдек, Швейцария, Германия, Австрия ва Люксембургга саёҳат қилишни режалаштирган кўплаб йўловчиларнинг режаларини бузди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates