Париждаги Ўзбекистон хазиналари кўргазмалари Малайзия ОАВ диққат марказида

    Малайзиянинг «OIC Today» ихтисослаштирилган журналининг интернетдаги веб-саҳифасида 2022 йил 23 ноябрдан буён Парижда ўтказилаётган Ўзбекистон тарихий-маданий меросига доир кўргазмаларга бағишланган мақола эълон қилинди.

    Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи чоғида Париждаги Лувр ва Араб дунёси институтида мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданиятини очиб берувчи кўргазмалар очилгани ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган.

    Қайд этилганидек, Луврдаги экспозиция эрамиздан аввалги V-VI асрлардан то Темурийлар давригача бўлган муддатни қамраб олади. Араб дунёси институти эса XIX аср охири – XX аср бошларига оид экспонатларни ҳамда Нукусдаги И.Савиский номидаги Давлат музейи коллекциясидан жой олган экспонатларни санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилаётгани маълум қилинган.

    «2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта расмий ташриф билан Францияга борди. Маданий дастур доирасида Луврга экскурсия бўлиб ўтди. Ўша пайтга келиб ушбу музейда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросига бағишланган кенг кўламли кўргазмани ўтказиш ғояси билдирилди ва давлат раҳбари буни қизғин қўллаб-қувватлаган эди», деб ёзади манба.

    Материалда маълум қилинганидек, ҳар иккала кўргазмани тайёрлаш учун махсус комиссия тузилди. 2018 йилдан бери кўргазма учун 70 дан ортиқ буюм тикланди. Бу жараёнда Франция ва Ўзбекистондан қоғоз, ёғоч, металл, ҳайкалтарошлик, шиша ва девор бўёқлари бўйича 40 дан ортиқ реставратор иштирок этди.

    «VIII асрга оид Катталангар Қуръони саҳифаларини қайта тиклаш ва консервация қилиш, айниқса, қийин ва қизиқарли бўлган. Ушбу Қуръон Ислом ва мусулмонлар учун катта диний аҳамиятга эга бўлиб, бутун инсониятнинг маданий ва тарихий меросини ташкил этувчи қадриятлардан биридир». Мақолада мутахассислар ушбу кўргазмалар жуда самарали кечаётганини билдиришаётгани таъкидланган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ҳар йили Францияга 60 миллион сайёҳ келади. Луврга 10 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради. Ўзбекистоннинг бундай кенг кўламли кўргазмада иштирок этиши мамлакатни янада кўпроқ эътироф этишга, мамлакатга, унинг маданиятига, тарихига бўлган қизиқишни оширади. Бу туризмни ривожлантириш учун ажойиб имконият ҳамдир. Одамлар кўргазмалар, ўзаро мулоқотлар орқали бир-бирини қанчалик яхши таниса, ўзаро ишонч шунчалик мустаҳкамланади. Ишонч эса ҳамкорликнинг бошқа йўналишларига ҳам эшикларни очади», деб ёзади «OIC Today».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates