Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

    Ҳозирги мураккаб шароитда Ўзбекистоннинг тамомила янгича мазмун касб этаётган фаол ва прагматик ташқи сиёсати туфайли мамлакатимиз жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига ва глобал ташаббуслар муаллифига айланиб боряпти.

    Бу жараёнда мамлакат парламенти ҳам фаол иштирок этяпти.

    Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган Халқаро парламент форуми ҳамда Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммитининг муваффақиятли ўтказилгани бунга ёрқин мисол бўла олади.

    Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби Мартин Чунгонг ва Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўртасида ПИнинг 150-юбилей ассамблеясини 2025 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жаҳондаги 180 та парламентни бирлаштирган ушбу нуфузли тузилма ўзининг юқори органи Ассамблеяни парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси мавжуд бўлган мамлакатларда ўтказади.

    Ассамблеянинг илк бор Марказий Осиё минтақасида, Ўзбекистонда ўтказилиши эса мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, парламентаризмни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини тасдиқлайди.

    Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг мамлакатимизда ўтказилиши парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш, БРМ эришиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқиш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates