Пахта етиштирувчиларга қўшимча имтиёз: ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

    5 сентябрга қадар ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилади.

    “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хомашёсини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

    Ўрнатилган тартибга кўра:

    🗄 2023 йил ҳосилидан бошлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;

    🗄 қўшилган қиймат солиғини пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатига қадар тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади.

    2026 йил 1 апрелга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда ҚҚСни ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

    • пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаган тақдирда юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га уч ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
    • пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.

    2023 йил 5 сентябрга қадар ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилади, 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб эса “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

    Ушбу ахборот тизимининг “Агроплатформа”га интеграциялашуви нима беради:

    ⏺пахта етиштириш соҳасидаги турли иштирокчилар ўртасида маълумот алмашиш ва мувофиқлаштиришни такомиллаштиради;

    ⏺бу саноатда самарадорлик ва шаффофликни оширишга олиб келади ҳамда бозор тенденцияларини аниқроқ таҳлил ва прогноз қилишга ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates