Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.
Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида, "VODIY SANOAT FAXRI" МЧЖ томонидан 2023 йил август декабрь ва 2024 йил февраль ойида 56-ҳолатда 2 400 тоннадан зиёд 42.5 млрд сўмга яқин пахта толаси маҳсулоти тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйилмасдан "СОФ ТEХ" МЧЖга тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан сотилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу маҳсулотни 2023-2024 йиллар давомида сотиш кунларидаги нархи билан 2023-2024 йиллар давомида биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда 3 та ҳолатда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 152 млн сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) ҳолатлари аниқланди.
Бундан ташқари, кластер корхона томонидан турли навли 361 тонна биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда жами 14 та ҳолатда маҳсулот нархларини биржа котировка нархларига нисбатан паст нарх қўллаш натижасида жами 1,3 млрд сўмга яқин фарқ аниқланди.
Маълумот ўрнида. Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, "Юқори ликвидли ва (ёки) монополь маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш" ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.
Юқоридагиларга мувофиқ, Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29 моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170 сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан "VODIY SANOAT FAXRI" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.