Пахта терим мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова маълум қилди.

    Унинг таъкидлашича, Давлат меҳнат инспекциясининг тажрибали ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар ҳудудларда бугунги кунга қадар 10735 та мониторинг тадбирлари ўтказди.

    Шу билан бирга, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 64 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали - 40 та, ижтимоий тармоқлар орқали - 23 та ҳамда 1та ёзма мурожаатлар келиб тушган.

    Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 65та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates