“Пайнет” шаҳобчасида пластик картага пул тушириб, лекин нақд пулни бермай қочиб кетаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    Хавфсизлик 8 январ 2024 1459

    Ижтимоий тармоқларда «Пайнет» шаҳобчасида пластик картага пул тушириб, лекин нақд пулни бермасдан қочиб кетаётган шахснинг видеоси тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ аниқланган маълумотлар билан бўлишди.

    Таъкидланишича, жорий йилнинг 3 январь куни 1993 йилда туғилган Хусанов Камрон Хисрав ўғли Олмазор туманидаги «Пайнет» шаҳобчасига кириб, пластик картасига 682.000 сўм миқдоридаги пулни ўтказишни сўраган. Айтилган пул миқдори пластик картасига туширилгандан сўнг, К.Хусанов нақд пулни тўламасдан шаҳобчадан қочиб кетган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси («Талончилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Ушбу шахсдан жабр кўрган ёки унинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлганлар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-49-44, 71-206-46-35 ёки 102 рақамларига мурожаат қилиш сўралди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates