Пекин-2022: дастлабки олтин медаллар АҚШ ва франциялик спортчиларда

    Хитой пойтахти Пекин шаҳри мезбонлик қилаётган XXIV қишки Олимпия ўйинлари айни қизғин паллада.

    Бугун 4 та дастур – бобслей, фигурали учиш, фристайл ва трамплиндан сакраш дастурларида медаллар ўйналади.

    Дастлабки бобслей бўйича аёллар ўртасидаги баҳсда Оқ Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди. Унда америкалик бобслейчи Кейлли Хамфрис Олимпиада чемпионига айланди. Яна бир АҚШ вакиласи Элана Мейерс Тейлор кумуш, канадалик Кристин де Брюйн эса бронза медалига сазовор бўлди.

    Бироз аввал эса нафис спорт турларидан бири ҳисобланган фигурали учишнинг музда рақс йўналишида франциялик жуфтлик - Габриэла Пападакис ва Гийом Сизерон энг яхши балл билан Олимпиада чемпиони бўлишди.

    Виктория Синицина ва Никита Кацалаповдан иборат россиялик жуфтлик кумуш медалга эга чиқди. Америкаликлар Мэдисон Хаббелл ва Закари Донохью эса бронза медалига сазовор бўлди.

    Манба

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates