Пекинда Ўзбекистон Туризм офиси очилди

    Туризм 2 сентябр 2025 528

    Шу йилнинг 1 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Туризм офиси очилди.

    Очилиш маросими олий даражадаги расмий ташриф доирасида ўтказилиб, икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, ўзаро ишонч ҳамда стратегик шерикликнинг яна бир ёрқин тимсолига айланди.

    Ўзбекистон Туризм офисида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Хитой саноат ва савдо федерациясининг Пекин ташқи маданий савдо ассоциацияси ижрочи директори Чи Лу хоним ва Хитойнинг йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди.

    Пекинда очилган Туризм офиси Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаши ҳамда Хитойдаги йирик туристик компанияларнинг Ўзбекистон бозорига киришида кўмаклашиши мутахассислар томонидан таъкидланди. Шу билан бирга, Туризм офиси хорижий инвесторларга туризм соҳасидаги имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиб, янги лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этади.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ташаббуслари туфайли икки томонлама алоқалар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди. Хусусан, туризм соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланмоқда. Буни 2025 йил 1 июндан кучга кирган 30 кунлик визасиз режим, шунингдек икки давлат ўртасида ҳафтасига 50 дан ортиқ авиақатновлар йўлга қўйилгани яққол кўрсатиб турибди. Яқин йилларда бу кўрсаткични 100 рейсгача ошириш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, 2025 йил “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” деб эълон қилингани ҳам икки давлат ўртасидаги туристик ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ушбу йил давомида Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг 9 та йирик шаҳрида роудшовлар ўтказди, сайёҳлик кўргазмаларида фаол иштирок этмоқда, йил охиригача яна бир қатор провинцияларда тақдимот тадбирлари режалаштирилган.

    Ўзбекистон томони 2030 йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 миллион нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир.

    Маросим якунида Ўзбекистон вакиллари барча иштирокчиларни юртимизга саёҳат қилишга таклиф этиб, Ўзбекистон хитойлик сайёҳлар учун очиқ ва қулай йўналишлардан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates