Пенсия ва нафақалар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги керак

    2022 йилда тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди.

    Ушбу турдаги тўловлар миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас, деб ёзмоқда расмий манба. Унда шундай келтирилади:

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

    Янги таҳрирдаги Конституциямиз жамият ва давлат ўртасидаги янги “жамоат келишуви” бўлиб, энг асосий бурилиш — ижтимоий мажбуриятларга доир нормалар 3 баробарга ошаётганлигидадир. Айни шу мақсадда Конституциямизда “Ўзбекистон — ижтимоий давлат”, деб алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу эса ижтимоий таъминот соҳасида давлат сиёсатини юритишда маълум қоидаларга амал қилишни тақозо этади.

    Давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратади ҳамда пенсия, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини белгилайди. Пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг бошқа турлари миқдори расман белгилаб қўйилган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас. Айрим хорижий давлатларнинг қонунчилигида пенсия ва нафақалар миқдори белгиланган минимал истеъмол саватчаси ёки яшаш минимумидан кам бўлмаслиги белгиланган. Бу албатта ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолини келажакка бўлган ишончини кафолатлайди.

    Шунинг учун пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдам турлари миқдорининг энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги — фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, харид қобилиятини сақлаб қолиш, соғлиғини, меҳнат қилиш салоҳиятини сақлаган ҳолда жамиятнинг ҳеч бир аъзосини эътибордан четда қолмаслигини таъминлайди.

    2022 йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди. Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates