«PFLEL» бренди ўзбек пойабзалларини импорт қилишни бошлайди

    Бизнес 21 ноябр 2022 1135

    Учрашувда Россия компанияси Ўзбекистон корхоналари билан айнан махсус пойабзалларни ишлаб чиқариш шунингдек, пойабзал устки қисимларини харид қилиш бўйича музокара ўтказди.

    Компания томонидан маҳаллий корхоналаримиздан 50 минг жуфт пойабзал харид қилиш таклифи билдирилди. «PFLEL» компанияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган махсус пойабзалларининг сифати билан яқиндан танишиш мақсадида корхоналарга ташриф буюриш юзасидан келишувларга эришилди.

    Мулоқот давомида «PFLEL» компанияси ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказди. Йилига 1 миллион жуфт махсус пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга «PFLEL» бренди 1997 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунга келиб, РФнинг энг йирик 5 та корхоналаридан бири саналади. Асосан саноат учун махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирда корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари 106 баробарга ортган. 700 дан ортиқ ишчи кучига эга.

    Мулоқот сўнгида айни йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates