Лого Лого-пв-уз

    Пиротехника воситалари "мавсуми" бошланди

    Автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 14 390 қути “Трения” номли 89,1 млн сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ДХХ, ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Наманган мунтазам” ЙПХ назорат масканида муқаддам судланган И.С. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро И.С. автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 14 390 қути “Трения” номли 89,1 млн сўмлик пиротехника воситаларини Самарқанд шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.