Подмосковьеда мактаб автобуси қияликка тушиб кетди

    Россия Федерациясининг Москва вилоятида мактаб автобуси пастликка тушиб, ағдарилиб кетди.

    Ҳодиса шаҳарнинг Шелково шаҳар округида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, душанба куни эрталаб хусусий компания ҳайдовчиси Шелково шаҳридан 30 нафар мактаб ўқувчиси ва етти нафар ҳамроҳлик қилувчи шахсни Душоново қишлоғидаги гимназияга олиб кетаётган эди.

    “Ҳайдовчи автобусни бошқараётган пайтда ўзини ёмон ҳис қилган ва бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада автобус қияликка ағдарилиб кетган”, — деб хабар берди вилоят прокуратураси ўзининг телеграм-саҳифасида.

    Воқеа жойидан олинган видеода автобус йўл четидаги буталар орасида ён томонга ағдарилганини кўриш мумкин.

    Ҳодиса туфайли болалар жабрланмади, дейилади прокуратура хабарида. Ҳайдовчи ва унинг ҳамроҳларидан бири тиббий ёрдамга муҳтож. Воқеа сабаблари аниқланмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates