Темир йўл кесишмасида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ахборот берилди.
Таъкидланишича, шу йилнинг 18 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган (йўл белгилари ва сигнализацияси ўрнатилган) темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд Спарк русумли енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди.
Мазкур ҳолат автомашина ҳайдовчиси томонидан «Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш» қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган.
Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, бироқ поезд йўловчилари жабрланмаган.
Спарк автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эса воқеа ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.









