Штат маркази Ҳайдарободга кетаётган автобусда тахминан 70 йўловчи бўлган. Юк машинаси шағал ташиётган эди. Тўқнашув пайтида у автобусга шунчалик кучли урилганки, юкнинг бир қисми транспорт воситасига тўкилиб, йўловчиларни тўсиб қўйган.
Автоҳалокат юз берган жойга қутқарув хизматлари етиб келди. Йўловчиларни олиб чиқиш учун экскаваторлардан фойдаланилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса юк машинаси ҳайдовчисининг тезликни ошириши ва бошқарувни йўқотиши туфайли юзага келган, деб хабар берди tass.ru.









