Поезд чипталарини чайқовчилар умуман олиб сота олмайди — «Ўзтемирйўлйўловчи»

    Транспорт 10 апрел 2023 2098

    Айрим ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда «Йўловчи поездлар чипталари чайқовчилар қўлига чиқиб кетгани боис чиптахоналарда чипта қолмаган» деган фикрларга ҳамда мурожаатларга расмий муносабат билдирилди.

    Мамлакатимизда анъанавий тарзда нишонланадиган байрамлар, қишки таътил, қолаверса сайёҳлик мавсуми мобайнида темирйўл транспортига бўлган талаб ортмоқда.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, темир йўл транспорти хавфсиз ва ишончлилиги боис, йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис, байрамлар арафасида чипталар етишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча йўловчи поездлар, қўшимча вагонлар ҳам қўйиб келинмоқда.

    Бугунги кунда поезд чипталарини чайқовчилар умуман олиб сота олмайди. Чунки чипталар йўловчига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ёзиб берилади ва темир йўл вокзалларига киришда йўловчиларнинг чипталари замонавий ускуналар билан текширилади.

    Ҳозирда ҳар куни юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та «Афросиёб» поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларига эса 30 га яқин йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилган. Темир йўл транспорти орқали бир суткада 25 000 дан зиёд йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилмоқда.

    Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайликлар яратиш мақсадида чипталарнинг электрон тарзда сотуви йўлга қўйилди.

    Чипталарни 𝘂𝘇𝗿𝗮𝗶𝗹𝘄𝗮𝘆𝘁𝗶𝗰𝗸𝗲𝘁𝘀 иловаси ҳамда 𝗰𝗵𝗶𝗽𝘁𝗮.𝗿𝗮𝗶𝗹𝘄𝗮𝘆.𝘂𝘇 сайти орқали 45 кун олдиндан йўловчилар харид қилиб олишлари мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates