Бу ҳақда Покистон ахборот ва телерадиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар маълум қилди.
“Покистон ишончли разведка маълумотларига эга бўлиб, Ҳиндистон Пахалгам ҳодисасини ёлғон баҳона қилиб, яқин 24-36 соат ичида ҳарбий зарба бериш ниятида. Ҳар қандай тажовузкор ҳаракатга қатъий жавоб берилади”, деб ёзган вазир ўзининг Х саҳифасида.
Тарар, шунингдек, Нью-Деҳли минтақа учун “ҳар қандай мумкин бўлган оқибатлар учун жавобгар бўлишини” айтди.
22 апрель куни Жамму ва Кашмирда жойлашган машҳур туристик шаҳар Пахалгамда теракт содир бўлиб, 25 нафар Ҳиндистон фуқароси ва бир нафар Непал фуқароси ҳалок бўлди. ОАВ хабарларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати гўёки Покистон Хизматлараро разведканинг “Лашкар-э-Тайба” гуруҳи (Россияда тақиқланган) уюштирган ҳужумга алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни топган. Оқибатда Ҳиндистон Исломободдаги элчихонаси ходимлари сонини икки баробарга қисқартирди, сув ресурсларини тақсимлаш бўйича икки томонлама келишувни тўхтатди, Покистон фуқаролари учун визаларни чеклади ва Покистон дипломатик миссиясининг ҳарбий маслаҳатчиларини персона нон грата деб эълон қилди, деб хабар беради tass.ru.