Покистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 25 киши ҳаётдан кўз юмди

    Покистон шимоли-шарқидаги Азад-Кашмир вилоятининг Хавели округида йўловчи автобусининг жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, бири яраланди.

    Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, йўловчи автобуси Хавели Кахута аҳоли пунктидан Равалпинди шаҳрига (Панжоб вилояти) кетаётган бўлган. Воқеа жойида полиция ходимлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва қутқарувчилар етиб боришди. Дастлабки версияга кўра, автобуснинг тормози ишламай қолган, шундан сўнг транспорт воситаси жарликка қулаб тушди.

    Қурбон бўлган йўловчиларнинг жасадлари энг яқин шифохонага етказилди, тегишли бўлимлар воқеа сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates