Покистондаги темир йўл вокзали яқинида портлаш содир бўлди

    Оқибатда камида 20 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин инсон яраланди.

    Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилояти Кветта темирйўл вокзали яқинида портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 20 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин инсон яраланди. Бу ҳақда Gео Nеws телеканали хабар берди.

    Маълумотларга кўра, портлаш вокзал кассасида поезд перронга етиб келишидан олдин содир бўлган.

    “Ўша пайтда бекатда кўплаб одамлар тўпланганини ҳисобга олсак, қурбонлар сони ортиши эҳтимоли юқори”, деб таъкидлайди телеканал.

    Полиция ва қутқарувчилар зудлик билан портлаш жойига етиб борган. Кветта касалхонасида фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, қўшимча шифокорлар ва ёрдамчи ходимлар жалб этилган.

    Қайд этилишича, поезд Пешоварга эрталаб соат 9 да жўнаб кетиши керак бўлган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates