ОАВ: Россиянинг Покистондаги элчиси кортежига уюштирилган ҳужум пайтида бир полициячи ҳалок бўлди

    Покистоннинг Сват округида (Хайбер-Пахтунхва вилояти) қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида камида бир нафар полициячи ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди.

    Geo TVнинг полицияга таяниб хабар беришича, ҳужум нишони хорижлик дипломатлар, жумладан, Россия элчиси Альберт Хоревни олиб кетаётган кортеж бўлган. Портлаш кузатиб борувчи машина яқинида содир бўлиб, бир полициячи ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди.

    Қайд этилишича, барча дипломатларнинг хавфсизлиги таъминланган ва улар Исломободга йўл олишмоқда.

    Аввалроқ Россия дипломатик миссияси матбуот хизмати Хорев бир неча давлат элчилари делегацияси таркибида Покистон шимолида бўлганини маълум қилганди. У Покистон Савдо-саноат палатаси томонидан Сват водийсидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида ташкил этилган туризмни ривожлантириш форумида иштирок этди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates