Покистонда жангариларнинг кўмир конига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

    Покистон жануби-ғарбидаги Белужистон вилоятидаги кўмир конига номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида 20 нафар кончи ҳалок бўлди, етти нафари яраланди.

    Бу ҳақда полиция вакили маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, қуролланган шахслар Дуки ҳудудидаги кўмир конидаги турар-жой биноларига бостириб кириб, одамларни ўраб олган ва уларга қарата ўт очган. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари ва яраланганларнинг тўрт нафари афғонлардир.

    Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.

    Агентликнинг эслатишича, ҳужум Исломободда бўлиб ўтадиган йирик хавфсизлик саммити арафасида содир бўлди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates