Помирда 14 минг йиллик аҳоли манзилгоҳи топилди

    Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Новосибирск археология ва этнография институти тадқиқотчилари саккиз мамлакатдан келган бошқа ҳамкасблари билан биргаликда Шарқий Помир тоғларида 14 минг йиллик аҳоли манзилгоҳининг қолдиқларини топишди.

    Илгари одамлар бу минтақада саккиз минг йил олдин келиб ўрнашган деб ҳисобланган ва аввалроқ мазкур ҳудуд музлик билан қопланган.

    Шарқий Помирдаги Куртеке қоялари атрофини ўрганишда турли усуллардан фойдаланилган. Олимлар зооархеологик ва археоботаник таҳлилларни ўтказишди, қадимги уруғларни текширишди ва сақланиб қолган ҳайвонлар тишларидан ДНКни ажратиб олишди.

    Тадқиқотлар чоғида ўт ўчирилган жойлар ва тошдан ясалган буюмлар, шунингдек, одамлар томонидан майдаланган ҳайвон суягининг парчаси топилди. Ушбу суяк парчаси таҳлилга юборилди, бу манзилгоҳнинг қачон юзага келганини аниқлашга ёрдам берди.

    Қазишмалар 3,98 минг метр баландликда олиб борилди. Олимларнинг таъкидлашича, бу ҳудуддаги шароитларни экстремал деб аташ мумкин: бу ерда ўсимликлар кам, қишда минус 40 даражагача бўлган қаттиқ совуқ кузатилади, ҳарорат ўзгариб туради. Қадимги одамлар бундай ноқулай жойда нима учун яшагани ҳозирча номаълум, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates