Пора олган метрополитен ходимига жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди

    Ходим 2 000 000 сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган.

    Ҳар қанча гапирилсада, жазолар тайинлансада, атрофимизда ҳали ҳам коррупцион ҳолатлар учраб турибди. Бу албатта, инсонларнинг бугунги кунгача фирибгарларга ишониб, алданиб қолаётганидан далолатдир.

    Жумладан, «Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. исмли шахс фуқаро Д.М. нинг ишончига кириб, уни 2 000 000 сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган ва ундан 1 000 000 сўм миқдорда пора олаётган вақтида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Т ва ТОХТД нинг Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан «Тошкент метрополитени» ДУКнинг «Режим тартибини таъминлаш» хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Х.Н. га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасининг 3-қисми б-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates