Пойтахт кўчаларида автобуслар учун яна алоҳида йўлаклар ажратилиши мумкин

    Шу тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

    Унга кўра, Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган автобус йўлаги ташкил этилади.

    Лойиҳалаш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари буюртмачиси этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланади.

    Қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган маблағларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми, йўл ҳаракати қоидабузарликларидан тушумлар, «Хавфсиз ва равон йўл жамғармаси» ҳамда Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда шакллантирилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates