Пойтахтга 440 нафардан ортиқ электрчи-ҳашарчилар жалб этилди

    Мамлакатимизда кузатилаётган аномал совуқ туфайли аҳолида энергия манбаларига бўлган талаб кескин ортди. Айниқса, пойтахтимизда табиий газ ва электр энергияси тармоқларида қатор муаммолар юзага келди.

    Ушбу камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳолини энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида махсус ишчи гуруҳ 24/7 режимида фаолият кўрсатмоқда.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрига республикамизнинг турли вилоятларидаги электр тармоқлари корхоналаридан 440 нафардан ортиқ ҳашарчилар ҳам жалб этилиб, ётоқхона ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқда.

    Қайд этиш жоизки, шаҳримизга келган ҳашарчилар аномал совуқда муаммоларни ҳал этишда сидқидилдан қилаётган меҳнатлари тақсинга лойиқ. Бугунги кунгача ишчи гуруҳлар томонидан жами 25200 та муаммо бартараф этилди.

    Ноқулай об-ҳаво шороити келтириб чиқарётган қийинчиликларга қарамасдан тунни кунга улаб меҳнат қилаётган ходимларга сектор раҳбарлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси мутасаддилари Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида ҳашарчилар билан учрашди.

    Тадбир давомида масъуллар ҳашарчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб уларга фидойи меҳнатлари учун пойтахт аҳолиси номидан миннатдорчилик билдиришди.

    Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек туманига Қорақалпоғистон Республикаси электр тармоқларидан ёрдамга келган 13 нафар ва Яшнобод тумани ишчи гуруҳида фаолият олиб бораётган 23 нафар қашқадарёлик ходимларга Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан эсталик совғалари топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates